КУЗГИ ТРИТИКАЛЕ УРУҒ ЭКИШ ВА МАЪДАНЛИ ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТУПЛАНИШ, МАҲСУЛДОР ПОЯЛАР ҲОСИЛ БЎЛИШИ ВА ЁТИБ ҚОЛИШИГА ТАЪСИРИ
Keywords:
кузги тритикале, “Сват” нави, тупланиш, маҳсулдор поялар, ётиб қолиш, уруғ экиш меъёри, маъданли ўғит меъёри, корреляция, регрессия, ковариацион таҳлил.Abstract
Мақолада Андижон вилояти шароитида кузги тритикаленинг “Сват” навида тупланиш, маҳсулдор поялар ҳосил бўлиши ва ётиб қолиш кўрсаткичлари тўрт хил уруғ экиш меъёри (3,0; 4,0; 5,0; 6,0 млн дона/га) ва тўрт хил маъданли ўғит меъёри (N150P105K75 дан N240P165K120 кг/га гача) шароитида ўрганилган. Натижалар корреляцион, регрессион ва ковариацион таҳлил усуллари билан баҳоланган. Маҳсулдор поялар сони иккала омил ортиши билан кўпайиб, тўйиниш ҳолатига етиши, ётиб қолиш эса икки омилнинг ўзаро таъсири натижасида кескин ортиши аниқланган: 3,0 млн дона/га меъёрда ётиб қолиш умуман кузатилмаган, 6,0 млн дона/га ва N240P165K120 кг/га вариантида эса 13,1 % га етган.
References
Downloads
Published
2026-10-16
Issue
Section
Articles