ГИПЕРОКСАЛАТУРИЯГА АСОСЛАНГАН ЭКСПЕРИМЕНТАЛ НЕФРОЛИТИАЗ МОДЕЛЛАРИНИ ИЛМИЙ АҲАМИЯТИ
Abstract
Нефролитиаз (сийдик тош касаллиги) ҳозирги кунда жаҳон аҳолиси орасида кенг тарқалган нефро-урологик патологиялардан бири бўлиб, унинг учраш частотаси сўнгги ўн йилликларда барқарор ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Замонавий эпидемиологик тадқиқотларга кўра, ривожланган мамлакатларда нефролитиазнинг учраш даражаси 10-15% ни ташкил этади (Scales ва бошқ., 2012; Khan ва бошқ., 2016). Шу билан бирга, нефролитиаз фақат тош ҳосил бўлиши билан чекланиб қолмасдан, буйрак тўқимасида чуқур морфофункционал ўзгаришлар келтириб чиқариши билан аҳамиятлидир.
References
Downloads
Published
2026-01-21
Issue
Section
Articles