ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ МЕНЕЖМЕНТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Keywords:
рақамли менежмент, олий таълим, рақамлаштириш, бошқарув самарадорлиги, ахборот технологиялари, автоматлаштириш.Abstract
Мазкур мақолада олий таълим тизимида рақамли менежментни жорий этиш ва унинг самарадорлигини ошириш механизмлари таҳлил қилинган. Рақамли иқтисодиёт шароитида таълим муассасаларини бошқаришда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ва ахборот тизимларини интеграция қилиш муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотда олий таълим муассасаларида рақамли менежмент самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи асосий механизмлар – бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, ахборот тизимларини интеграция қилиш, рақамли таҳлил усулларидан фойдаланиш, кадрларнинг рақамли компетенцияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ўрганилди. Тадқиқот натижалари олий таълим муассасаларида рақамли бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.