ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ ВА УЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ ИСЛОҲОТЛАРДАГИ ЎРНИ
Keywords:
Тергов, ички ишлар органлари, жиноят-процессуал кодекс, суриштирув, Тергов департаменти, ҳуқуқий ислоҳотлар, криминалистика, процессуал мустақиллик.Abstract
Мазкур тезисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тергов бўлинмаларининг ташкил топиши, ривожланиш босқичлари ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилинган. Тергов хизматининг 1917 йилдан бошланган тарихи, совет давридаги ташкилий ўзгаришлар, 1963 йилда ички ишлар органларида мустақил тергов хизматининг ташкил этилиши ва мустақиллик йилларида унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш жараёнлари ёритилган. Шунингдек, 2017 йилдан кейин амалга оширилган рақамлаштириш, процессуал мустақилликни таъминлаш, суриштирув институтини жорий этиш каби ислоҳотларнинг аҳамияти очиб берилган. Мавзунинг долзарблиги шундаки, бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда адолатли судловни таъминлашда тергов органларининг ўрни тобора ортиб бормоқда.