МОРБИД СЕМИЗЛИКДА ТАКРОРИЙ МИОКАРД ИНФАРКТИДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА МИОКАРД ВА ТОМИРЛАРНИ МОРФОМЕТРИК КЎРСАТИЧЛАРИ
Keywords:
Морбид семизлик, миокард инфаркти, репаратив регенерация, неоангиогенез, морфометрия, чандиқланиш.Abstract
Морбид семизлик фонида такрорий миокард инфарктини бошидан кечирган беморларда юрак мушаги чандиқланиши ва микроциркулятор ўзаннинг морфометрик ўзгаришлари чуқур таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг долзарблиги шундаки, семизлик юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг оғир асоратларини келтириб чиқарувчи асосий хавф омили ҳисобланади. Ишда миокард ва қон томирларнинг ҳолатини объектив баҳолаш мақсадида 8 та асосий морфометрик кўрсаткич (миоцитлар диаметри, интерстициал ва периваскуляр фиброз майдони, капиллярлар зичлиги, артериолалар девори индекси, томир тўқимаси юзаси, апоптозга учраган миоцитлар сони ҳамда коллаген толалар зичлик индекси) статистик хатоликлар ва ишончлилик даражаси (Р<0.001) билан жадвал кўринишида келтирилган. Олинган натижалар морбид семизлик шароитида неоангиогенезнинг издан чиқиши, фиброгенезнинг кучайиши ва миоцитлар апоптози ортиши юрак девори чандиқланиши сифатини кескин пасайтириб, хавфли асоратлар юзага келиш хавфини оширишини морфометрик жиҳатдан тўлиқ исботлайди.